Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Тадбирлар / 2021-06-26

   Сурхондарё вилояти ҳокимининг топшириғига кўра оғир ҳудудлардаги маҳалла фуқаролар йиғинларида ободонлаштириш ишларини ташкил этиш борасидаги кенг қамровли ишлар давом этиб келмоқда. Жарқўрғон туманининг “Узумзор” маҳалласи ҳам ана шундай ҳудудлар тоифасига киритилган. Шу боис ушбу маҳаллада ободонлаштириш ишлари кенг миқёсда олиб борилмоқда.

   Жумаладан бугун ҳам туман ҳокими Б.Ўрақов бошчилигида ички йўлларни текислаб, кенгайтирган ҳолда тош ётқизиш ишлари давом эттирилди. Дастлаб туман ҳокими томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича масъул корхона ва ташкилот мутахассисларига тегишли топшириқлар берилди.

    Туман раҳбари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси туман бўлими мудири Ў.Тошбоев, фавқулотда вазиятлар ва ички ишлар бўлими мутасаддилари ҳамроҳлигида ушбу жараёнларни кузатишиб, ишларнинг бажарилишини назорат қилишдилар. Маҳалладаги ободонлаштириш ишлари эса туман ҳокими ўринбосари Ж.Шопўлатов томонидан назоратга олинган ҳолда ташкил этилмоқда. Жараёнда туман Йўл қурилиши ҳамда қурилиш ташкилотлари ўзларининг зарурий техникалари билан иштирок этишмоқда.

   Маҳалланинг Мустақиллик кўчасида тош тўкиш ва текислаш ишлари амалга оширилган бўлса, Гулбаҳор кўчаси торлиги боис ушбу йўл кенгайтирилиб, тош тўкиш учун тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда. Туман “Тоза ҳудуд” корхонаси томонидан эса тўпланиб қолган қаттиқ ва маиший чиқиндилар олиб чиқиб кетиляпти. Тумангаз унитар корхонаси томонидан аҳолининг газ балонларга талаби ўрганилиб, етказиб бериш ишлари амалга оширилаётган бўлса, электр тармоқлари корхонаси электр линиялари бўйича қилиниши лозим ишлар белгилаб чиқилмоқда. Хуллас, қисқа кунлар ичида ушбу маҳалланинг Гулбаҳор, Навбаҳор, Мустақиллик ва Олмазор кўчаларида жами 7 км.дан ортиқ ички йўллар тош тўшалиб, обод масканга айланади.

Jarqo‘rg‘on tuman hokimligi Axborot xizmati.

Рўйхатдан ўтиш
21 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.