Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
27 ИЮНЬ – МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ
Тадбирлар / 2021-06-27

       Барчамизга яхши аёнки, матбуот, оммавий ахборот воситалари иши ҳамма замонларда ҳам оғир ва масъулиятли бўлган. Раҳматли устоз Шариф ака Муҳаммадиев айтганларидек “Игна билан қудуқ қазишдек бир жараён” саналади бу соҳа. Зеро, ижодкор ишлатга ҳар бир сўз, ҳар бир ибора халқ чиғириғидан ўтади. Шундай экан ижодкорнинг маҳорати ҳам сўзни ўз ўрнида ишлата билишию, ўқувчига етказа олишида намоён бўлади.

   Туманимизда фаолият юритаётган ягона босма нашр “Жарқўрғон” газетаси жамоаси, фаол ва фахрий журналистлар томонидан халққа етказилаётган мақолалар таг заминида ҳам ана шундай меҳнат ётибди. Ҳар қандай янгилик ёки хабарни халққа етказилишида оммавий ахборот воситалари ходимлари билан бир қаторда матбаачилар ўрни ҳам беқиёсдир. Қолаверса, тезкор ахборотларни етказилишида Ахборот хизматлари ҳамда ижтимоий тармоқ фаолларнинг ҳам бугунги кунда билинмоқда.

   27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни муносабати билан туман ҳокими ташаббуси билан ташкил этилган тақдирлаш маросимида ҳам ана шундай матбуот фидоий табрикланиб, эсталик совғалари билан тақдирландилар.

  Айниқса, фахрий журналист Мамаражаб Маматқулов ҳам эсланиб, у кишининг хонадонига ҳам туман ҳокими ташаккурномаси ва эсдалик совғаси етказилди. Бу эса туманимизда ушбу касб эгаларига кўрсатилаётган эҳтиромнинг бир нишонасидир.

Jarqo‘rg‘on tuman hokimligi Axborot xizmati.

Рўйхатдан ўтиш
17 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?