Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
КЎРГАЗМАЛИ АМАЛИЙ СЕМИНАР
Тадбирлар / 2021-01-09

   Жарқўрғон туманида Президентимизнинг 2020 йил 11 декабрдаги “Қишлоқ хўжалигида сув тежовчи  технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини жойларда тўлиқ амалга ошириш мақсадида сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича кўргазмали амалий семинар ўтказилди. Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Усмон Туропов семинарда иштирок этди ва воҳанинг барча туманларидан иштирок этган “Аму-Сурхон” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси таасаруфидаги ирригация ва мелорация бўлимлари ходимларига сув тежовчи технологияларни жорий этиш юзасидан маъруза қилди.

   Семинарда таъкидланганидек, бугун мамлакатимиз сувнинг юқори тақчиллиги мавжуд бўлган мамлакатлар рўйхатида 25-ўринда турибди. Бу эса ўз навбатида сув ресурсларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш, сув ресурсларини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш борасида ички имкониятлардан кенг фойдаланиш муҳим аҳамият касб этишини англатади.

   Семинарда сўз берилган “Аму-Сурхон” ИТҲБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Отабек Менгқобилов ўз маърузасида сув тежовчи технологияларни вилоят туманларида жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида ахборот берди. Замонавий сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича Сурхондарёда ҳам бир қатор ишлар амалга оширилаётир. Бугунги кунда вилоятда 26 801 гектар майдонда сув тежовчи суғориш технологиялари жорий этилган. Биргина 2020 йилнинг ўзида 10 660 гектар майдонда ёки ўтган йилгача бўлган даврда мазкур тизимларнинг жорий қилинган майдонлари 2 бараварга ошди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
11 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.