Бугун Жарқўрғон туман ҳокимлигида “Жарқўрғон туманида тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосари А.Раджабов ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Ў.Мўминов мавзу доирасида туманда олиб борилаётган жараёнлар ҳақида журналист ва блогерларга маълумотлар беришди. Шунингдек, матбуот ажуманида тумандаги оилавий поликлиникалар мудирлари ҳам иштирок этишиб, жараённи кузатиб бордилар.
Мулоқот чоғида журналист ва блогерлар томонидан берилган саволларга тегишлича жавоблар берилди. Ижтимоий тармоқ фаоллари томонидан билдирилган таклифлар бўйича соҳада қилиниши лозим ишлар белгиланиб, тегишли мутасаддилар томонидан ўрганишлар ўтказилиши белгилаб олинди.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024