Бугун Жарқўрғон туман ҳокимлиги биносида “Жарқўрғон туманида коммунал соҳадаги ислоҳотлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Б.Ўрақов, туман Электр тармоқлари корхонаси, Тумангаз, Сув таъминоти корхонаси ҳамда “Тоза ҳудуд” ДУК мутасадди раҳбарлари мавзу доирасида савол-жавобларда иштирок этишди. Шунингдек тадбирда тумандаги журналист ва блогерлар қатнашиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024