Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
МЕДИА-ТУР ЎТКАЗИЛДИ
Тадбирлар / 2021-05-28

   Бугун Жарқўрғон туманидаги “BLACK PLAST” МЧЖ ҳамда “Nortexstyl” хорижий корхоналри бўйлаб блогерлар ва журналистлар иштирокида медиа-тур ташкил этилди. Медиа-тур давомида иштирокчилар учун ушбу корхоналарнинг хомашёдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган иш жараёнлари билан яқиндан таништирилиб, корхоналарнинг фаолият жараёни ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.

   “BLACK PLAST” МЧЖда бугунги кунда 22 киши 2-сменада фаолият юритаётган бўлиб, ишчилар учун етарли шароитлар яратиб берилган. Ишлаб чиқарган маҳсулотлари вилоятимиз туманларига етказиб берилмоқда. Яқинда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Афғонистон ишбилармонлари бизнес-форумида эса жами Афғонистонлик ишбилармонлар билан 1 миллион долларик маҳсулот хариди бўйича шартнома имзоланди. Бу эса МЧЖ фаолиятининг янада кенгайтирилиши учун имкониятлар эшигини очиб бермоқда.

   Жарқўрғон туманидаги “NORTEX STAYL” хорижий корхонасида давом этган тадбирда эса тўлиқ хорижий давлатларидан келтирилган ускуналар асосида  фаолият юритаётган корхонада пахта хомашёсидан мато тўқилишгача бўлган жараёнлари тадбир иштирокчиларига таништирилди. Корхонада туманнинг 500 га яқин ёшлари ва аёллари 3-сменада меҳнат қилишмоқда. Тадбир давомида корхона салоҳияти бундандан юқори бўлиши учун матога гул босиш ишларини ҳам шу ернинг ўзида амалга ошириш учун янги лойиҳалар ишлаб чиқилиб, ишга туширилиши режалаштирилганлиги ҳақида ҳам маълумотлар бериб ўтилди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
10 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?