Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
XALQ DEPUTATLARI TUMAN KENGASНIDA
Тадбирлар / 2021-06-28

   Бугун Халқ депутатлари Жарқўрғон тумани Кенгашининг “Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалик ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича” доимий комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, таклиф қилинган “Жарқўрғон тумангаз” филиали директори И.Мустафакулов, туман "Сув таъминот" ишлаб чиқариш унитар корхонаси бошлиғи А.Абдусаттаровларнинг ҳисоботлари тингланди.

   Тадбир давомида ушбу корхоналар томонидан амлга оширилаётган ва оширилиши лозим бўлган вазифалар Кенгаш аъзолари томонидан муҳокама қилинди. Мутасаддилар томонидан депутатларнинг саволларига жавоб берилиб, келгуси режалар муҳокама қилиб олинди.

   Шунингдек, Халқ депутатлари Жарқўрғон тумани Кенгашининг 2021 йил 10 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-5048-сонли қарори ижроси юзасидан амалга ошириладиган ишлар ҳақида”ги 209/08-17-сонли қарори ижроси муҳокама қилиб олинди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
13 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?