Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
САЙЁР ҚАБУЛ БЎЛИБ ЎТДИ
Тадбирлар / 2021-06-29

   Президентимиз топшириқларига асосан Республика вазирлик-идора раҳбарлари томонидан туманларда ёшлар билан сайёр қабуллар ташкил этиб келинмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири бугун туманимиздаги “Сурхонтекс” қўшма корхонасида бўлиб ўтди.

   Унда Ўзбекистон Республикаси АТ Халқ банки Бошқарув раиси ўринбосари О.Шарапов, туман ҳокимининг 1-ўринбосари А.Алияровлар ёшлар мурожаатларини тинглашиб, муаммолари ечими бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.

   Айниқса, 10 нафар ёшларнинг тадбиркорлик учун АТ Халқ банкининг туман бўлимига берган аризаларига асосан уларнинг кредит маблағлари қисқа кунларда чиқазиб бериладиган бўлди. Бу эса ўз бизнес режалари бўйича иш бошлаётган ёшларга кўмак вазифасини ўтайди. Тадбир якунида эса О.Шарапов томонидан бир гуруҳ ёшларга АТ Халқ банкининг эсдалик совғалари улашилди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?