Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ДАВЛАТ РАМЗИ – МИЛЛАТ ҚИЁФАСИДИР
Тадбирлар / 2021-07-02

   Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, давлатнинг маънавий кўриниши акс этган рамзий белгилари қабул қилина бошланди. Хусусан, 1992 йил 2 июнь куни давлатимиз тарихида яна бир муҳим қарор эълон қилинди.  Ўзбекистон Республикаси рамзларидан бири- давлат Герби қабул қилинди. Шу кундан эътиборан, давлатимиз ўз мадҳияси, байроғи ва герби билан бутун дунё ҳамжамиятида танила бошлади.

    Ушбу сана муносабати билан Жарқўрғон туманида ҳам турли тадбирлар ташкил этилди. Жумладан, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамда туман Ички ишлар бўлими ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар академиясининг 2-курс курсантлари  иштирокида "Давлат герби - Мустақиллигимиз тимсоли" мавзусида корхона, ташкилот, муассасалар, жамоат жойлари ҳамда марказий кўчаларда давлат рамзи саналган гербимиз тарғиботи бўйича челленж ўтказилди. Бу эса халқимизнинг, айниқса ёшларимизнинг қалбида давлат рамзи саналган гербимизга бўлган меҳри янада ортишига замин яратди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
13 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?