Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
“ОБИ ҲАЁТ” МАҲАЛЛАСИГА ЯНГИ БИНО
Тадбирлар / 2021-07-02

   Жарқўрғон туманида бир қанча маҳалла фуқаролар йиғинлари ўз идорасига эга бўлмасдан мактаб ва ташкилотлар биносидан фойдаланиб келишар эди. Шу сабаб жорий йилда бир қанча маҳаллалар учун бинолар қуриб берилмоқда. Бугун ҳам туман ҳокимлиги ташаббуси билан “Оби ҳаёт” маҳалласи учун давлат хусусий шерикчилиги асосида янги бино қуриб берилди.

    Ушбу бино шу маҳаллада яшовчи тадбиркор Саид Худойқулов томонидан қисқа муддатларда қуриб битказиб берилди. Бундан ташқари Вилоят “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан мебель жиҳозлари, туман ҳокимлиги томонидан эса компьютер жамланмаси совға қилинди.

 

   Бугун бўлиб ўтган ушбу идоранинг очилиш маросимида вилоят ҳамда туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими мутасаддилари, маҳалла оқсоқоллари, шунингдек кенг жамоатчилик қатнашдилар. Маросимда шунингдек, мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари ҳам иштирок этишиб, ўзларининг ранг-баранг чиқишлари билан йиғилганларга қувонч улашишдилар.

   Бундан ташқари, маҳалладаги 3 нафар эҳтиёжманд оилаларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 

Рўйхатдан ўтиш
22 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.