Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
МАДАНИЙ ТАДБИРЛАР
Тадбирлар / 2021-07-03

    Жарқўрғон туман маданият бўлими тасарруфидаги Какайди маданият марказида  5 та муҳим ташаббуснинг биринчи йўналиши бўйича "Карнай-сурнай садолари"  мавзусида марказ қошидаги ижодий тўгараклар қатнашчилари ўртасида кўрик-танлов бўлиб ўтди. Танловда иштирок этган ўқувчи-ёшлар ўзларининг ушбу касбни қай даражада ўзлаштиришаётганини намоён қилдилар.

   Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси  Давлат герби қабул қилингалиги муносабати билан туман маданият марказида ташкил этилган “Тасвирий санъат” тўгараги ўқувчилари ўртасида  “Ўзбекистон Республикаси  Давлат гербини чизиш” бўйича кўрик-танлов ҳам бўлиб ўтди. Унда тасвирий санъатга ошуфта ёшлар ўз ижодларини намоён қилдилар.

   Тадбирлар якунида иштирокчиларга маданият бўлими маъмуриятининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
12 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?