Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ЁШЛАР СПОРТИГА ЭЪТИБОР
Тадбирлар / 2021-07-04

   Бугунги кунда ёшларга эътибор кун сайин ортиб бормоқда. Бу эса ёшлар балан ишлашда уларнинг мурожаатлари ўз вақтида қаноатлантирилиб, шароитлар яратиб берилишига замин яратяпти. Туман ҳокимига “Янгиқишлоқ” маҳалласидан Маҳмудов Феруз томонидан маҳалласида футболга қизиқувчи ёшлар кўплиги, улар учун ўйингоҳ мавжуд бўлиб, тўп ва футбол жамоасига футбол формалари олиниши бўйича ёрдам сўраб мурожаат қилганди.

   Туман ҳокими Б.Ўрақовнинг ташаббуси билан унинг мурожаати қаноатлантирилиб, ҳар бир ўйинчига 2 тадан спорт формалари ҳамда футбол тўплари совға қилинди. Бу эса шу ерлик ёшларнинг қувончига қувонч қўшиб, уларнинг вилоят, Республика ва халқаро мусобақаларга муносиб тайёргарлик кўриб, қатнашишлари учун имконият берди.

   Ўйингоҳ учун дарвоза сеткаси ҳамда бошқа камчиликлар ҳам борлиги боис, бу ерга яна яқин вақтлар ичида қолган имкониятлар ҳам яратилиши белгиланди. Туманда спортга берилаётган бундай эътибор эса тумандан Элдор Шомуродовдек футболчилар янада кўплаб етишиб чиқиши учун яратилган замин бўлса не ажаб.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?