Жарқўрғон туман ҳокими Б.Ўрақов томонидан Бош вазир қабулхонасининг туман бўлинмасида тадбиркорлар қабули бўлиб ўтди. Унда тадбиркорлар томонидан тайёрланган лойиҳалар намойиш этилиб, уларни амалга ошириш учун зарур чоралар белгилаб олинди.
Қабул жараёнида “Ёшлар дафтари”да турувчи Қобилова Зебинисо, Раимов Муҳиддин, Қувондиқов Ҳусниддинлар тадбиркорлик учун имтиёзли кредит олиш бўйича, Бозоров Жумма бобо эса балиқ етиштираётган жойига электр энергияси ўтказиш ҳамда балиқ сотиш учун жой ажратилиши бўйича, Хушвақтов Аслиддин озиқ-овқат дўкони очиш учун имтиёзли кредит ажратилишида, Мирзаев Жума бобо, Бобоқулов Эркинлар томонидан кўчатчилик ва балиқчиликни ташкил этиш учун ажратилиши лозим ер майдонларини ажратилишида ёрдам сўраб мурожаат қилдилар.
Барча мурожаатлар Бош вазир қабулхонаси томонидан назорат қилиниши белгиланиб, ижроси бўйича масъулларга тегишли топшириқлар бериб ўтилди.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024