Республика мактабгача таълим вазирлигининг буйруғи асосида юқори малакали тарбиячиларни аниқлаш ва рағбатлантириш, уларнинг педагогик маҳорати ва ижодий қобилиятини ривожлантириш, илғор тажрибаларни кенг оммалаштириш, педагогик фаолиятнинг нуфузини янада ошириш, касбий фаолиятда соғлом рақобат ва ижодкорлик муҳитини яратиш мақсадида “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Унда иштирокчилари белгиланган вақт давомида танлов учун тайёрлаган видеороликлари ва тақдимотларини Жарқўрғон туман мактабгача таълим бўлимига топшириб, 3 та шарт бўйича беллашдилар. Ҳайъат аъзолари томонидан иштирокчиларнинг тайёрлаган ПОРТФОЛИОлари баҳоланиб, ғолиблар аниқланди.
Танлов якунида 10-сонли МТТ тарбиячиси С.Қўшоқова, “Моҳир қўл устаси”номинациясида, 5-сонли МТТ тарбиячиси И.Алламуродова “Инновацион ва ахборот технологияларни қўллайдиган энг яхши тарбиячи”номинациясида, 1-сонли МТТ тарбиячиси Ш.Ғаниева “Энг яхши ғоя муаллифи”номинациясида, 5-сонли МТТ тарбиячиси М. Мажидова “Энг яхши ижодкор тарбиячи”номинациясида, 23-сонли МТТ тарбиячиси Г. Тоғаймуродова “Йилнинг энг яхши методист тарбиячиси”номинациясида 1-ўринларни эгаллашиб, вилоят босқичига йўлланма олишди.
Тадбир якунида ғолиблар туман Мактабгача таълим бўлими томонидан рағбатлантирилдилар.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024