2021 йил - “Ёшларни қўллаб- қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йили муносабати билан ёшларни мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатининг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, истеъдодларини юзага чиқариш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида туман Маданият бўлими “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз” шиори остида “Маданият карвони” ташкил этилди. Мазкур карвонда бўлим тасарруфидаги маданият марказларида ҳамда туман Халқ таълими бўлимига қарашли 5-, 61-сон умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчи ёшларига Ўзбек миллий чолғу асбобларидан саналган рубоб, доира, дутор” каби мусиқий чолғу асбоблари совға қилинди.
Келгусида ҳам бундай “Маданият карвонлари” яна давом этдирилиши режалаштирилган.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024