Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
“ЁШ СУХАНДОН” ТАНЛОВИ БЎЛИБ ЎТДИ
Тадбирлар / 2021-07-07

   Жарқўрғон туман маданият маркази томоша залида 5 та мухим ташаббуснинг биринчи йўналиши бўйича “Ёш сухандон” кўрик-танлови бўлиб ўтди. Маданият маркази тассарруфидаги барча ижодий тўгараклар ўртасида истеъдодли, санъатсевар ёшларимизнинг  иқтидорларини юзага чиқариш, уларни санъатга қизиқишларини ошириш мақсадида ташкил этилган танловда бўлим тасарруфидаги барча маданият марказлари тўгараклари аъзолари, қизиқувчан ёшлар иштирок этдилар.

   Ушбу  маданий-марифий тадбирда ўзларининг ранг-баранг чиқишлари билан ҳакамлар ҳайъатини лол қолдирган иштирокчилар юқори натижаларни қайд этдилар. Тадбирда фаол иштироки учун Ж.Исломов, С.Ўрозова, Ш.Соатмуротоваларга Маданият бўлими маъмуриятининг Фахрий ёрлиқрлар  билан тақдирландилар.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?