Айни кунларда таниқли Россиялик блогер Женя Савин футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, Италиянинг "Женоа" футбол клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов туғилиб ўсган юрт - Жарқўрғон туманига ташриф буюрди.
У Жарқўрғон Болалар-ўсмирлар спорт мактаби Футбол секциясида шуғилланиб келаётган Элдор Шомуродов издошлари бўлган ёш футболчилар билан учрашиб, уларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Туманда футболга берилаётган эътибор ҳавас қиларли эканлигини кўриб, ёш спортчиларнинг тайёргарлик жараёнларини тасвирга муҳрлаб, ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифаларига жойлаштирди.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024