Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ЯНА БИР ЯНГИ МАСЖИД ОЧИЛДИ
Тадбирлар / 2021-07-09

   Жарқўрғон туманида шу кунга қадар 9 та масжид расман фаолият юритиб келмоқда эди. Уларнинг сафига Какайди қўрғонида фаолият бошлаган “Хожа Самандар Термизий” жомеъ масжиди ҳам қўшилди.

   Мазкур масжид 0,43 га. Майдонда жойлашган бўлиб, ички томони 650 кишига, ташқи томони эса 350 кишига мўлжалланган бўлиб, жами минг ўринлидир. Масжид қурилиши 2018 йилда бошланган бўлиб, тўлиқ ҳомийлик маблағлари эвазига қад ростлади.

   Қурилиш жараёнида тумандаги таниқли қурувчилардан бири Олим ака Бобоёров бошчилик қилиб, лойиҳасидан битгунга қадар ўзи бош-қош бўлди. Унинг вужудга келишида эса бир қатор маҳаллий ва қўшни вилоятлардан ҳам ҳомийлик ёрдамлари берилди. Масжид бунёд бўлишида тиним билмаган какайдилик Саидаҳмадхон Асадуллаевнинг хизматлари эса беқиёсдир. Шу ерлик аҳоли ҳам ўз масжидига эга бўлиши лозим, дея елиб-югуриши натижаси ўлароқ, бугун ушбу маскан ўз фаолиятини бошлади.

   Замонавий кўринишда олти қиррали қилиб қад ростлаган масжид ҳақиқатдан ҳавас қиларли кўриниш касб этган. Унинг том қисми ҳам ўзгача услубда ёпилган бўлиб, қишда совуқни, ёзда эса иссиқни ўтказмайдиган замонавий қурилиш материалларидан фойдаланилган. Ўртасида ўрнатилган қуббасимон гумбази атрофига араб тилида Қуръон оятлари ва ҳадислар нақшинкор қилиб битилган бўлса, меҳрожи ҳам ўзгача безакка эга. Қолаверса, бу ерда таҳоратхона, имом қабулхонаси ҳам қурилиб, масжидга келувчилар учун барча қулайликлар яратилган.

   Масжиднинг очилиш маросими карантин қоидаларига амал вилган ҳолда ташкил этилиб, ҳар бир ташриф буюрувчига бош кийимлари туҳфа қилиниб, эҳсон оши тортилди. Қолаверса, масжидда илк жума намози ўқилди. Масжидга имом-хатиб этиб Асадулла Мирзаев тайинланди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
19 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?