Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ЁШ МАҚОМ ИЖРОЧИЛАРИ
Тадбирлар / 2021-07-12

Жарқўрғон туман Маданият бўлими томоша залида 5 та муҳим ташаббуснинг биринчи йўналиши бўйича бўлим тасарруфидаги барча маданият марказлари қошида фаолият юритаётган ижодий тўгараклар иштирокчилари ўртасида "Устоз-шогирд" анъаналарини давом эттириш мақсадида "Ёш мақом ижрочилари" номли маданий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда иштирок этган иштирокчилар ўзларининг "Фиғонким", "Ўртар", "Отмагай тонг", "Ўрик гуллаганда" каби қўшиқлари билан мақом йўналишидаги истеъдодларини намойиш этдилар.

   Тадбирда фаол иштирок этган иштирокчиларга туман Маданият бўлими маъмуриятининг Фахрий ёрлиқлари топширилди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?