Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
БОҒЧАДА ҚЎҒИРЧОҚ ТЕАТРИ
Тадбирлар / 2021-07-13

   Санъатга бўлган қизиқишни шакллантиришда болани ёшлигидан театрга, айниқса, қўғирчоқ театрга олиб бориш фойдали ҳисобланади. Зеро, бола ундаги воқеа- ҳодисаларни ёдида сақлаб қолиб, нима яхши-ю нима ёмонлигини фарқлай бошлайди. Унда театрга бўлган “иммунитеит” пайдо бўлишига замин яратади. Бундай театрларнинг мактабгача таълим ташкилотларида болажонларга саҳна кўринишларини намойиш этиши эса янада қувонарлидир.

    Бугун ҳам туманимиздаги 1-сонли “Алпомиш” давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари учун туман Маданият бўлимида фаолият юритаётган “Қўғирчоқ театри” жамоаси томонидан ажойиб спекталь намойиш этилди. Бу эса болажонларнинг кайфияти кўтаринки бўлишига хизмат қилиб, ёзги соғломлаштириш тадбирларининг сермазмун бўлишини таъминлади.  

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?