Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
"ХАЛҚПАРВАР" КОМИССИЯСИ ФАОЛИЯТИДАН
Тадбирлар / 2021-07-15

    Халқ  депутатлари Жарқўрғон тумани Кенгаши қошида “Халқпарвар" Комиссияси ташкил этилиб, унинг дастлабки йиғилиши ҳам бўлиб ўтганди. Айни кунларда комиссия томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони ижросини таъминлаш ҳамда вилоят ҳокимининг тақсимоти бўйича 2021 йилда “Қораёнтоқ” маҳалласи ҳудудида 5 та 5 қаватли, ҳар бири 30 хонадондан иборат бўлган, жами 150 хонадонли арзон  уй-жойлар қурилиши ўрганилди.

   Уй-жой билан таъминлаш бўйича, туманда жами 568 нафар уй-жойга муҳтож оилалар рўйхати шакллантирилиб, шундан, жорий йилда 150 нафарига бериляпти. “Халқпарвар" Комиссияси бу жойдаги қурилиш ишлари сифати, муддати, инфратузилмалар билан таъминланишини ўрганди. Қурилиш ишлари "Сурхон махсус қурилиш", "Сурхон строй гранд қурилиш", "Фаравон  инвест Термиз", "Бунёдкор Фидокор Қурувчи Сервис" МЧЖлари ҳамда "Мукаммал-инвест таъмирлаш" ХКлари томонидан амалга оширилмоқда.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
19 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.