Бир вақтлар куз-қишги мавсумда туман аҳолисига электр энергияси етказиб берилиши муаммога айланиб қолган эди. Ҳозирда ёзда ҳам аҳолининг электр энергияси сарфи ортиб кетмоқда. Бунга эса замонавий маиший техникаларнинг сони ортиши сабаб бўлмоқда. Бир вақтлар бир маҳаллада саноқли “кондеционер”лар мавжуд бўлган бўлса, ҳозирда деярли ҳар бир уйда мавжуд, музлатгич, телевизорларни айтмаса ҳам бўлади.
Хуллас, аҳолининг электр энергиясига талаби ортиши, электр тармоқлари корхонасидаги трансформатор пунктларининг ҳам янгиланиши лозимлигини талаб этмоқда эди. Куни кеча туман электр тармоқлари корхонасига, зўриқиб ишлаётган катта қувватдаги 16000 кВа тарансформатор пункти ўрнига алиштириш учун 25000 кВа қувватлиси олиб келинди. Ушбу трансформатор пункти ўрнатилгач, тумандаги 15 та маҳаллада электр таъминоти яхшиланади. Бу эса аҳолимиз учун яна бир қулайликдир.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024