“20 июль - Бутунжаҳон шахмат куни”ни кенг нишонлаш ҳамда шахматни ривожлантириш ва оммавий спорт тадбирларини ташкил этиш чора-тадбири дастури ижросини таъминлаш мақсадида 32-сонли умум таълим мактабида шахмат бўйича туман босқичи мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақа карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда ташкил этилиб, ғолибликка даъвогар ёшлар ўртасида ўтказилди. Унда 35 нафар шахматчилар ғолиблик учун дона сурдилар ва энг яхши натижани қайт этган 2 нафар шахматчилар 19 июль куни бўлиб ўтадиган вилоят финал босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.
Тадбир якунида ғолиб ва совриндорлар туман Туризм ва спорт бўлими томонидан Диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024