Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ
Тадбирлар / 2021-07-19

   Бугун туман ҳокимлигида “Жарқўрғон тумани Маданият бўлимида тадбирлар ташкил этилиши жараёнидаги янгиланишлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда тумандаги сектор раҳбарлари, туман Маданият бўлими раҳбари Й.Алламуродов ҳамда блогерлар иштирок этишди.

   Матбуот анжуманида дастлаб туман Маданият бўлими раҳбари Й.Алламуродов Маданият бўлими фаолияти бўйича маълумот бериб ўтди. Маърузачи томонидан шу пайтгача соҳада амалга оширилаётган ҳамда режалаштирилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

    Шундан сўнг, сектор раҳбарлари ҳамда блогерлар билан савол-жавоблар бўлиб ўтди. Анжуманда сектор раҳбарлари ҳамда блогерлар томонидан билдирилган таклифлар асосида “Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги”га бағишлаб ҳар бир секторда маҳаллалар ўртасида турли спорт ва маданий тадбирлар ташкил этилишига келишиб олинди. 

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.