Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
СПОРТЧИЛАР САФАР ОЛДИДАН ТАҚДИРЛАНИШДИ
Тадбирлар / 2021-07-22

   Жорий йил 16-22 август кунлари Россия Федерациясининг Уфа ва Казан шаҳарларида Эркин кураш бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати ва  МДҲ давлатлари ўйинлари бўлиб ўтади. Ушбу спорт баҳсларида тумандошимиз бўлган 4 нафар курашчи йигитларимиз ҳам иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритишган. Яқин кунлар ичида улар ушбу давлатга жўнаб кетишади.

   Шу муносабат билан туман ҳокими Б.Ўрақов ҳамда туман ДХХ бошлиғи Э.Эшнаевлар ушбу спортчилар билан учрашдилар. Учрашув жараёнида уларнинг айни кунларгача эришган ютуқлари, келгуси режалари билан ўртоқлашиб, яқиндан танишдилар.  Тадбирда спортчилар билан бир қаторда туман ҳокими ўринбосари А.Раджабов, туман Туризм ва спорт бўлими бошлиғи А.Абдураимовлар ҳам иштирок этишди.

   Танишув жараёнида ушбу спортчиларга шаҳарларида Эркин кураш бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати ва  МДҲ давлатлари ўйинларига пухта ҳозирлик кўрган ҳолда муносиб тайёргарлик кўришлари лозимлиги ва уларнинг юқори натижаларни қайд этишлари учун омад тилаган ҳолда, эсдалик совғаларини топширдилар.

   Маълумот учун:

Ҳасанов Асомиддин - Эркин кураш бўйича спорт устаси, Халқаро мусобақалар ғолиби, бир неча бор ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпиони ва Кубоги ғолиби.

Абдурашидов Намоз - Эркин кураш бўйича спорт устаси, бир неча бор ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпиони ва Кубоги ғолиби.

Саломов Отабек - Эркин кураш бўйича спорт устаси, бир неча бор ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпиони ва Кубоги ғолиби.

Бешимов Миркамол - Халқаро тоифадаги спорт устаси, Халқаро турнирлар ғолиби, бир неча бор Ўзбекистон чемпионати ва Кубоги ғолиби.

   Уларнинг мураббийси эса Спорт курашлари Ассоциацияси Сурхондарё вилояти бўлими бош котиби, Жарқўрғон туман БЎСМ директори Н. Умбарқуловдир.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?