Бугун Тожикистон Республикасининг Хатлон вилояти делегацияси икки кунлик ташриф билан Сурхондарё вилоятига ташриф буюришдилар.
Хатлон вилояти раиси Қурбон Ҳакимзода бошчилигидаги Тожикистон делегацияси таркибида вилоят ижроия мақомоти раҳбар ходимлари, алоқадор бошқарма ва ташкилотлар бошлиқлари, Кўлоб шаҳри ҳамда Восеъ, Данғара, Дўсти, Ёвон, Жайҳун, Кушониён, Носири Хусрав, Хуросон, Шаҳритуз, Қубодиён ноҳиялари раислари, шунингдек, қатор ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарлари ва хусусий тадбиркорлар бор.
Тожикистоннинг Хатлон вилояти делегацияси Термиз туманидаги “Termiz Cargo Centre” халқаро логистика маркази, Термиз халқаро савдо марказига ташриф буюришиб, унинг қурилиш бош режаси билан, Термиз туманининг, Янгиариқ ҳудудидаги "Оқтепа Термиз" фермер хўжалиги пахта далаларида бўлиб, ғўза ривожи, Термиз шаҳридаги "ZIF Textile" масъулияти чекланган жамияти, Ангор туманидаги "Aнгор Сурхон ғурури" пахта-тўқимачилик кластери даласида ҳам бўлиб, ғўза ривожи, Шеробод туманидаги анор етиштиришга ихтисослашган "Сардорбек Султонбек" масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишдилар.
Ушбу делегациянинг вилоятимиздаги халқ хўжалиги соҳасидаги фаолияти билан танишув жараёнлари эртага ҳам давом этади.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024