Мамлакатимизда Президент сайловини ўтказиш жараёнларига старт берилгани ҳақида маълум қилган эдик. Айни кунларда Жарқўрғон туманида ташкил этилган участка сайлов комиссиялари раиси, ўринбосари ҳамда котиблари учун жараённи ташкил этиш ва ўтказиш бўйича амалга оширилиши лозим ишлар юзасидан ўқув-семинар дарслари бўлиб ўтмоқда. Семинар дарслари эса Марказий сайлов комиссияси томонидан ташкил этилган ўқув семинар дарсларида таълим олиб қайтган малакали мутахассислар томонидан олиб борилмоқда.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024