Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
Элдор Шомуродов «Рома»га ўтмоқда
Тадбирлар / 2021-07-29

   "Токио-2020" олимпиадасида юртимиз спортчилари медаллар жамғаришда оқсаётган бир пайтда, юртимиз спорти оламида ажойиб янгилик тарқалди. Футболимиз юлдузи, Жарқўрғон фарзанди Элдор Шомуродов Италиянинг гранд клубларидан бири Римнинг "Рома" клубига ўтаётгани ҳақида Италиянинг бир қанча ишончли ОАВлари хабар бермоқда. "Женоа" билан келишувга кўра "Рома" клуби Элдорни келажакда 16 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқда.

   Эслатиб ўтамиз айни вақтда "Рома" клубининг бош мураббийи "Порту", "Интер", "Реал Мадрид", "Манчестер Юнайтед", "Челси" каби ТОП клубларни бошқарган Португалиялик мутахассис Жозе Моуринио ҳисобланади.

   Ишонамизки, Элдор янги клубида ҳам ўз иқтидорини намойиш этиб, янада яхшироқ натижалар кўрсатиб, кучлироқ клублар назарига тушишда давом этади!

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?