Мамлакатимизда ёшлар ва аёллар муаммоларини ўрганиб, уни ўз вақтида ечимини қилиш бугунги кундаги энг долзарб мавзу саналади. Айниқса, бу борада "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари" ташкил этилиб, унга киритилганлар турмуш тарзини яхшилашга эришиш бош мезон саналади. Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов бошчилигида секторлар, бошқарма ва ташкилотлар, Халқ қабулхонаси раҳбарларининг Жарқўрғон тумани, "Истиқлол" маҳалласидаги Болалар-ўсмирлар спорт мактабида сайёр қабули ташкил этилиши ҳам шу асосда амалга оширилди.
Вилоят ва туман ҳокимлари, вилоят сектор раҳбарлари ҳамда Халқ қабулхонаси мудири томонидан тумандаги аёллар, ёшлар ҳамда эҳтиёжманд оилалар муаммолари тингланиб, вилоят ва туман корхона, ташкилот ҳамда муассасалари раҳбарлари томонидан ечимлари қилинадиган бўлди. Муддат талаб қилинадиганларига эса муддатлар белгилаб берилди.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024