Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ БЎЙИЧА СЕМИНАР
Тадбирлар / 2021-07-29

   Бугун Жарқўрғон туманидаги “Иргаш бобо” фермер хўжалиги шийпонида туман фермерлари иштирокида пахтачилик соҳасида айни кунларда қилиниши лозим агротехник тадбирлар ҳамда ғалла экишга тайёргарлик кўришга бағишланган амалий семинар ташкил этилди.

   Семинарда туман ҳокими Б. Ўрақов, Республика қишлоқ хўжалиги вазирлиги ғаллачилик ва пахтачилик бошқармаси бошлиғи ўринбосарлари А.Мансуров ҳамда Л.Мирзаевлар иштирок этишиб соҳага оид ўз фикрлари билан ўртоқлашдилар.

   Жумладан, Л.Мирзаев ўз сўзида пахтачилик соҳасида  бажарилиши лозим вазифалар, чилпиш ишларини эртароқ тугатиш, культивация ишларини самарали  амалга ошириш ҳамда пахта йиғим теримига эртароқ киришишда нималарга эътибор қаратиш бўйича батафсил маълумот бериб ўтди. А.Мансуров эса, жорий йил совуқ эрта тушиши башорат қилинаётгани сабабли, ғалла экиш ишларини ҳам эртароқ бошлаш, пахта далаларини бегона ўтлардан тоза сақлаган ҳолда, ғаллани эрта экиш ҳамда гектарига камроқ уруғ қадаган ҳолда юқори ҳосилдорликка эришишда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги тўғрисида маълумот берди.

   Туман ҳокими Б.Ўрақов эса деҳқончилик ишларида тушунмовчиликлар бўлса, ушбу мутахассислар билан маслаҳатлашган ҳолда иш юритиб, ердан унумли фойдаланиш зарурлиги ҳақида ўз фикрларини билдирди. Туман ҳокими ўринбосари А.Хушназаров томонидан, фермерларни уюшқоқлик билан пахта йиғим-терими мавсуми ва ғалла экишни ўз вақтида ташкил этиши, юқори ҳосил гарови эканлиги ҳақида фикрларини баён қилди.

   Семинар сўнггида, йиғилганларга ғўза қатор орасига ғалла экишни ташкил этишда трактор техникаларидан қандай фойдаланиш бўйича кўргазмали тарзда тушунтиришлар бериб ўтилди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.