Айни кунларда Тошкентлик уламолар амалий ташриф билан Сурхондарёда меҳмонда бўлиб туришибди. Бугун улар Жарқўрғон туманига ташриф буюришиб, бу ердаги масжидлар фаолияти билан танишиб, шу ерлик аҳолига маърузалар қилишди.
Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси С.Шарипов “Соқчи”, “Қорабуро” маҳаллаларидаги “ Темир дафтар”га киритилган, кам таъминланган оилаларга ташриф буюриб совға саломлар улашди. Шунингдек. “Қорабуро” маҳалласида жойлашган “Исмоил Мир охўр Шоназар ўғли” жоме масжиди атрофидаги фуқаролар билан давра суҳбати ўтказди.
Тошкент шаҳар “Убай ибн Каъб” масжиди имом-хатиби Абдулҳаким Матқулов “Ҳайитобод” маҳалласидаги “Ҳайитобод” жоме масжиди аҳолиси билан “Шукроналик” тўғрисида давра суҳбати ўтказди.
Тошкент шаҳар “Чўпонота” масжиди имом-хатиби Қувондиқ Боймуродов “Ободгузар” маҳалласидаги “Тўрахон ўғли Аҳмадхон” жомеъ масжидида номозхонлар билан “Шукроналик” тўғрисида давра суҳбати ўтказди ва шу ердаги кам таъминланган оилаларга ташриф буюриб, ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилди.
Тошкент шаҳар “Умар ибн Ҳаттоб” масжиди имом-хатиби Мансур Даминов “Маданият” маҳалласидаги “Оққўрғон” жомеъ масжидида маҳалла атрофида жойлашган маҳалла аҳли билан “Шукроналик” тўғрисида давра суҳбати ўтказди.
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бош имом-хатиби Раҳматилла Сайфуддинов “Бобур” маҳалласида жойлашган “Ҳожа Самандар Термизий” жомеъ масжидига йиғилган аҳоли билан “Шукроналик” тўғрисида маъруза қилди.
Яшнобод тумани бош имом-хатиби Фазлиддин Аллаёров “Хўжақишлоқ” маҳалласида жойлашган “Қулхўжа Аҳмад Яссавий” жомеъ масжиди аҳли билан “Шукроналик” тўғрисида давра суҳбати ўтказди.
Тошкент шаҳар “Ҳазрати Имом” масжиди имом-хатиби Ҳабибуллоҳ Абдураззоқов “Полвонлар юрти” маҳалласидаги “Темир дафтар”га киритилган кам таъминланган оилаларга ташриф буюриб уларга совға саломлар улашди. Мазкур маҳаллада жойлашган “Ҳазрати Билол” жомеъ масжидига йиғилган аҳоли билан “Шукроналик” мавзусида маъруза қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи Эрдон Эсонов “Камар” маҳалласидаги “Темир дафтар”га киритилган оилаларга ташриф буюриб, уларга савға саломлар улашди а шу ердаги “Абу Исо Муҳаммад Ат-Термизий” жомеъ масжидида йиғилганларга “Шукроналик” тўғрисида давра суҳбати ўтказди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков “Нурли-диёр” маҳалла ҳудудида жойлашган “Ҳожа Абдул Варроқ Ат-Термизий” жомеъ масжиди номозхонлари илан “Шукроналик” мавзусисида давра суҳбати ўтказиб, шу жойдаги кам таъминланган оилаларга ташриф давомида совға саломлар улашди. Бундан ташқари, туманда қайтадан қурилаётган “Исломобод” жомеъ масжидининг қурилиш жараёнлари билан танишиб, қурувчилар ҳамда ишчилар билан суҳбатлашди.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024