Мамалакатимиз бўйлаб эмлаш жараёнлари давом этмоқда. Бу жараён Жарқўрғон туманида ҳам самарали йўлга қўйилиб, Оилавий поликлиника, оилавий шифохона ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда 9 та мобил гуруҳлар фаолият йритмоқда. Бундан ташқари, яна 26 та қўшимча эмлаш бригадалари ташкил этилиб, маҳаллалар йиғинларида шароити бор жойларда ташкил этилиб, аҳолига қулайлик яратилмоқда.
Бугун туманимиздаги 26 та қўшимча мобил бригадалар томонидан корхона, ташкилот ва маҳаллаларда эмлаш жараёнлари, карантин қоидаларига риоя этган ҳолда, ташкил этилди. Бу эса аҳолини узоқ вақт кутиб қолишига, имкон қолдирмасдан, уларнинг қисқа муддатларда эмланишларига замин яратяпти. Кунлик эмлаш олганлар сони 4000 нафардан ошмоқда.
“Вакцина” бизни касалликдан сақламаслиги мумкин, бироқ, уни олган инсонда Коронавирус белгилари энгил кечиш, ҳатто, ўз сезмаган ҳолда, халқимиз тили билан айтганда “Оёқ устида ўтказиб юборишига” имкон беради.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024