Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА
Тадбирлар / 2021-08-03

   Айни кунларда деҳқонларимиз далаларида қизғин иш жараёни кечмоқда. Қайсидир далада чеканка ишлар якунланаётган бўлса, яна бирида ҳашоратларга қарши курашиш ишлари авжида. Бошқа бирида маҳаллий ўғит билан шарбат усулида суғориш олиб борилаётган бўлса, бошқасида культивация ишлари давом этмоқда.

   Бу ишларнинг самараси ўлароқ, бир қатор далаларда бир текис очилб бораётган пахталар, жорий йил ҳам туман деҳқонларининг мўл ҳосил етиштиришларидан дарак. Жорий йилда 7065 гектар майдонда пахта етиштираётган фермерларимизнинг бу йилги шижоатлари ҳам баланд, улар жорий йилда ҳосилдорликни янада ошириш йўлида тинмай меҳнат қилмоқдалар.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?