Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
“ТЕЗКОР ШТАБ” МУРОЖААТЛАРНИ НАЗОРАТГА ОЛДИ
Тадбирлар / 2021-08-03

    Жарқўрғон туманида ҳам аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил этиш бўйича “Тезкор штаб” гуруҳи шакллантирилди. Президентинтимиз раислигида 2021-йил 23-июл куни ўтказилган видеоселекторда аҳоли муаммоларини чоқур ўрганиш ва бартараф қилиш, мурожаатлар билан ишлашда янгича тизим ташкил этиш чора-тадбирлари  белгилаб берилган эди. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қайта ўрганиш, шунингдек, уларни ижобий ҳал этиш масалаларини кўриб чиқиш Жарқўрғон туман ҳокими фармойиши асосида туман ҳокимлигида “Тезкор штаб” гуруҳи фаолият бошлади.

   Фармойишга асосан, штаб раҳбари ҳамда 24 та мутасадди ташкилотларидан буйруқ асосида ишловчи ижрочи ходимлар ажратилди. Штабнинг ижро ҳужжатларини электрон базага киритиш учун 4 та компутер ҳамда принтерлар, шунингдек, 4 та ходим ажратилди.

Тузилган далолатномалар бўйича маълумотлар тўғридан-тўғри Халқ қабулхонаси ва вилоят штабига ўз вақтида тақдим этилмоқда.

    Жарқўрғон туманида жорий йилнинг 7 ойи давомида 7505 та мурожаат келиб тушган бўлиб, 5949 таси қайта ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар сирасига киритилди.  Айни кунларда эса ушбу қайта ўрганилган мурожаатларнинг ижобий ечими чоралари амалга оширила бошланди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
22 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.