Бугун Жарқўрғон туманидаги "Истиқлол" тўйхонасида туманимизнинг меҳнатда ўрнак кўрсатган нуроний отахон ва онахонлар, меҳнат фахрийлари ва ёшларнинг уч авлод учрашуви бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси Сурхондарё вилояти бўлими бошлиғи А. Эшмуродов иштирок этиб, йиғилганларга вилоят ҳокими Тўра Боболов табригини етказди. Табрикда вилоятимиз ҳокими барчани яқинлашиб келаётган Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами билан табриклаб, туман аҳлининг бундан кейинги ишларига ҳам омадлар ёр бўлишига тилакдош эканлиги маълум қилинди.
Тарих учун ўттиз йил қисқа давр, аммо инсон учун катта вақт. Бу йиллар давомида машаққатли, шижоатли ва оғир йўллар босиб ўтилди ва бу жараён давом этмоқда. Айниқса, Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида охирги беш йилликда ислоҳотлар шиддат билан авж олди. Иқтисодиётни эркинлаштиришда салмоқли натижаларга эришилди, очиқлик сиёсатига дадил қадам ташланди. Ўзбекистон дунёга қайта бағрини очди.
Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими Б.Ўрақов, нуронийлар ва фаоллар бундай тадбирларнинг ташкил этилиши, раҳбарларимизнинг нуронийлар ва ёшларга қаратаётган эътиборининг амалаги нишонасидир. Самимий мулоқотларда тинч ва хотиржам ҳаётимиз, фаровон кунларимизга шукроналик тилга олинди. Бир пиёла чой устида давом этган тадбирда санъаткорларнинг қўшиқлари завқу шавқ улашди.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024