Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
МУСТАҚИЛЛИК - БУЮК НЕЪМАТ!
Тадбирлар / 2021-08-09

   Республика Маънавият ва маърифат маркази Жарқўрғон туман бўлинмаси ташаббуси билан тумандаги 19950- ва 68460-сонли ҳарбий қисмлар хизматчилари билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, қолаверса, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши Сурхондарё вилояти минтақавий бўлинмасининг 2021 йил давомида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида давра суҳбати ташкил этилди. Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази Жарқўрғон туман бўлинмаси раҳбари У.Ибадуллаев, "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси Ч.Раимов, Ҳарбий қисм командирининг маънавий-мафкуравий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда ҳарбий хизматчилар иштирок этишди.

   Давра суҳбатида маърузачилар томонидан халқимиз неча юз йиллик тарихи давомида орзу қилиб, интилиб яшаган ва ХХ аср сўнггида эришган, мамлакатимиз ҳаёти ва тақдирида туб бурилиш ясаган, том маънодаги буюк, оламшумул воқеа – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги эълон қилинганига ҳам ўттиз йил бўлганлиги, шу давр мобайнида амалга оширилган ислоҳотлар ҳақита батафсил тўхталиб ўтдилар.

    Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг ўттиз йиллиги олдидан, шу вақт мобайнида босиб ўтган ривожланиш йўлимизни сарҳисоб қилиш, мамлакатимизда амалга оширилаётган янгиланиш жараёнларини чуқур таҳлил қилиш орқали, олдимизда турган устувор вазифа – Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даври учун пойдевор яратишга қаратилган саъй-ҳаракатларимизни янада кучайтиришда барча биргаликда, ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиши лозимлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

   Тадбир якунида Маънавият ва маърифат туман бўлинмаси томонидан ушбу ҳарбий қисмларга китоблар совға қилинди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
21 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.