Бугун тумандаги Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотида "Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарорида келтирилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида маънавий-маърифий давра суҳбати ташкил этилди. Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази Жарқўрғон туман бўлинмаси раҳбари У.Ибадуллаев, ташкилот ходимлари ва ўқувчилари иштирок этишди. Давра суҳбатида сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилган ислоҳотларимиз натижасида, айниқса, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ҳаётга жорий этиш асосида мамлакатимизнинг сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ҳаётини тубдан янгилаш, “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” ғоясини реал воқеликка айлантириш борасида салмоқли ютуқлар қўлга киритилганлиги эътироф этилди. Жаҳон миқёсида давом этаётган коронавирус пандемияси ва иқтисодий инқирозга, шунингдек, бошқа турли таҳдидларга қарамасдан, халқимизнинг мустақил тараққиёт йўлидаги амалий ҳаракатлари изчил давом этмоқда.
Жамиятимизда тинчлик ва барқарорлик, фуқаролар ва миллатлараро ҳамжиҳатлик муҳити мустаҳкамланиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар, ҳаётимизнинг барча жабҳаларини эркинлаштириш, иқтисодиёт ва унинг тармоқларини, хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш борасида катта ўзгаришлар амалга оширилаётганлиги жонли мисолларда кўрсатиб ўтилди.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024