Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ФУҚАРОЛАР САЙЁР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ
Тадбирлар / 2021-02-17

   Бугун туман ҳокими Б.Ўроқовнинг фуқаролар қабули Тўқимачилик коллежи фаоллар залида бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосарлари А.Алияров, А.Раджабов, Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси раҳбари Ш.Норалиевлар томонидан фуқаролар қабул қилиниб, муаммолари тингланди.

   Қабул жараёнида фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар тегишли корхона ва ташкилот мутасаддилари томонидан ҳал қилиб берилиши лозимлиги таъкидланиб, топшириқлар берилди. Ҳар бир мурожаат алоҳида назоратга олиниб, ижроси бўйича масъуллар шахсан жавобгар бўлиши белгиланди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
11 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?