Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ТАДБИРКОРЛАР МУРОЖААТЛАРИ ТИНГЛАНДИ
Тадбирлар / 2021-08-11

   Бугун Жарқўрғон туман ҳокимлигида туман ҳокими Б.Ўрақов ҳамда сектор раҳбарлари томонидан тумандаги тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди. Унда тумандаги тадбиркорлар ўз лойиҳалари ҳамда фаолиятидаги тўсқинликлар бўйича мурожаат қилдилар.

   Тадбир давомида тадбиркорлар томонидан ўз фаолиятларини янада ривожлантиришда зарур бўладиган кредит олиш, янги лойиҳаларни ишга туширишда зарурий ёрдам, ўз бизнесини кенгайтиришда ер ажратилиши каби бир қатор масалаларда мурожаат қилдилар. Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан уларга зарурий маслаҳат ва тушунчалар берилиб, фаолиятини ривожлантиришлари учун ҳамиша тайёр эканликларини айтиб ўтдилар.

   Тадбиркорлар билан учрашувда уларнинг 60 дан ортиқ мурожаатлари тингланиб, тегишли мутасаддиларга тадбиркорлар фаолияти ривожи учун ёрдамларини аяшмасликлари, муаммоларини ўз вақтида ечимини қилиб беришлари зарурлиги таъкидлаб ўтилди. Қилинган ҳар бир мурожаат эътиборга олиниб, қайд этиб борилди ва ижроси назоратга олинди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
14 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.