Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ САЙЁР ҚАБУЛИ
Тадбирлар / 2021-08-12

   Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбариятининг сайёр қабули жадвалига асосан Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон туманида Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари А.Тўраев томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда тумандаги қишлоқ хўжалигига алоқадор ташкилотлар, фермерлар ҳамда фуқаролар соҳага оид муаммолари бўйича мурожаат қилдилар.

    Дастлаб Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари А.Тўраев томонидан ҳукуматимиз томонидан соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида маълумот бериб ўтди. Шундан сўнг, мурожаатчилар билан бирма-бир учрашиб, уларнинг муаммоларини тинглаган ҳолда, ечими бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди. Вилоят ва Республика миқёсида ҳал этиладиган муаммолар қайд қилиб олини, ижобий ечимлари қилинадиган бўлди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?