Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ОМАД СЕНГА, ЛОБАРХОН!
Тадбирлар / 2021-08-13

    Мамлакатнинг дунёда ўз ўрнига эга бўлишида спортнинг ўрни беқиёс. Зеро, дунё майдонларида спортчининг юқори ўринни забт этиб, мамлакат мадҳияси янграган ҳолда ўша давлатнинг байроғи юқори кўтарилиши натижасида, сайёрамиздаги мамлакатлар орасида спортчининг туғилиб ўсган замини довруғи оламга таралади. Яқиндагина “Токио-2020” олимпиада баҳсларида юртимиз спортчиларининг эришган ана шундай натижалари барчамизни қувонтиргани рост.

   Энди эса навбат параолимпиадачиларимизга. 24 августдан 5 сентябргача бўлиб ўтадиган “Токио-2020” параолимпиадасида ҳам мамлакатимиз шарафини ҳимоя қиладиган бир қатор спортчиларимиз сўнгги тайёргарлик машқларини ўташмоқда. Ана шундай спортчилардан бири жарқўрғонлик Лобар Хуррамовадир. У параолимпиадада Дзюдо баҳсларида -48 кг. вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

    Бугун Жарқўрғон туман ҳокими ташаббуси билан ушбу спортчимиз хонадонида бўлиб, спортчи қизимиз ҳамда унинг мураббийига туман ҳокими томонидан ажратилган пул мукофоти топширилди. Гарчи спортчи қизимизнинг ўзи Тошкент шаҳрида машғулотлар билан банд бўлсада, ушбу совғалар унинг оиласидагиларга етказилди.

    Насиб бўлса, ёш спортчи қизимизнинг “Токио-2020” параолимпиада баҳсларида ҳам ўзининг маҳоратини кўрсатган ҳолда, юртимиз байроғини юқори кўтаришига ишонамиз. Омад сенга ёр бўлсин, Лобархон!

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати. 

Рўйхатдан ўтиш
14 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.