Бугун туман ҳокимлигида “Жарқўрғон туманида маҳаллаларда «Обод қишлоқ» дастури асосида амалга оширилаётган ишлар жараёни” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Б.Ўрақов, туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари мажмуаси бош мутахассиси О.Сатторов, “Обод қишлоқ” дастури бўйича маҳаллаларда фаолият олиб бораётган корхона ва ташкилот мутасаддилари, тумандаги журналист ва блогерлар иштирок этишди.
Тадбирда тумандаги қайси маҳаллаларда “Обод қишлоқ” дастури асосида ишлар амалга оширилаётгани, дастур доирасида қилинган ва қилинадиган ишлар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтилди.
Анжуман якунида туман ҳокими ва мутахассислар томонидан журналист ва блогерлар саволларига жавоблар берилди.
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024