Сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларга алоҳида эътибор берилиб, уларнинг тақдири ва келажагини белгилаб олишларида давлатимиз раҳбари томонидан кўплаб имкониятлар яратиб берилмоқда. Ёшларга оид давлат сиёсатининг амалдаги ижросини таъминлаш мақсадида туманимизда ҳам бир қатор ишлар амалга ошириляпти.
Бугун туман ёшлари билан ишлашда янги тизим яратиш, уларнинг мурожаатлари ҳамда муаммоларини ўз вақтида аниқлаб, тезкорлик билан бартараф этишдаги вазифалар юзасидан туман ҳокими ўринбосари А.Раджабов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Қ.Абдураҳмонов ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаш раиси А.Чориевлар томонидан ёшлар етакчилари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда шу даврга қадар қилинган ишлар сарҳисоби ҳамда келгусида қилинадиган ишлар режаси белгилаб олиниб, ёшлар билан ишлашда нималарга эътибор қаратилиши лозимлиги юзасидан топшириқлар бериб ўтилди.
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024