Яқиндагина жаҳон футбол оламида анчагина шов-шув кўтариб Римнинг "Рома" клубига ўтган Элдор Шомуродов ўзининг янги клубидаги илк ўйинидаёқ дебют голини киритган эди. "Рома" ўзининг навбатдаги назорат учрашувини Марокашнинг "Ража Касабланка" клубига қарши ўтказди. Ўйиннинг 17-дақиқасидаёқ Элдор ўзининг тезкор ҳаракатлари билан ўйиннинг дастлабки голига муаллифлик қилди. Шунингдек, жамоасининг 3-голига ҳам асисстентлик қилиб жамоадоши Генрих Мхитаряннинг голига ўз ҳиссасини қўшди. Учрашув якунида "Рома" рақибини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Шундай қилиб "Рома"да Элдор Шомуродовнинг ҳисобида икки ўйинда 2 та гол ва 2 та ассист мавжуд. Янги клубда мослашув жараёни жуда ажойиб кетмоқда.
Келгуси ўйинларда ҳам омад тилаб қоламиз!!!
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024