Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелда “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарори қабул қилинган эди.
Мазкур қарор ижросни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан openbudget.uz - “Очиқ бюджет” портали ишга тушурилиб, мамлакатимиз фуқаролари номидан ушбу портал орқали бир қанча таклифлар келиб тушди.
Шу жумладан, бизнинг Жарқўрғон туман аҳолиси томонидан ҳам кўплаб таклифлар келиб тушди ва ушбу таклифлар тузилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганилиб, белгиланган мезонларга тўғри келадиганлари овоз бериш босқичига ўтказилди.
Жарқўрғон туманидаги аҳоли томонидан порталга жами 73 та таклифлар киритилган бўлиб, туман ишчи комиссия томонидан 73 та таклифлар кейинги босқичга ўтказилиши маъқулланган.
Ҳурматли туманимиз фуқаролари!
Сиздан ушбу ташаббусли бюджет жараёнида 2021 йилнинг 13 августидан 2021 йилнинг 2 сентябргача бўлган даврда ўзингизга маъқул келадиган таклифларга овоз беринг ва туманимизнинг янада гўзаллашишига ўз ҳиссангизни қўшинг.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Молия бўлими.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024