Жарқўрғон туманидаги "Истиқлол" маҳалласидаги Махтимқули кўчаси аҳолиси шу ерда ўрнатилган трансформатор пункти эскилиги ҳамда қуввати пастлиги сабабли қийналиб келишарди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021-йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизатсия қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида”ги қарорига асосан мазкур жойда эски 160 кВА лик трансформатор пункти ўрнига, 400 кВА ли янги трансформатор пункти олиб келинди.
Мазкур трансформатор пунктининг туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан ўз вақтида ўрнатилиб, аҳолининг сифатли электр энергияси билан таъминланишида, шу жойдан туман Кенгаши депутатлигига сайланган А.Маматалиев бош-қош бўлмоқда.
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024