Хамраев Улуғбек Рўзибой ўғли – Жарқўрғон туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази
директори вазифасига тайинланди.
Маълумот учун: У.Хамраев 1993 йилда Жарқўрғон туманида туғилган2016 й. Тошкент ахборот технологиялари университетини тамомлаган. Мутахассислиги - информатика ва ахборот технологиялари.
У.Хамраев бунга қадар Сурхондарё вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи котиби, Сурхондарё вилоят Солиқ бошқармаси давлат солиқ бош инспектори, Жарқўрғон туман ДСИ бош мутахассиси, МИБ Жарқўрғон туман бўлими қарздорликни судгача ундириш шўъбаси инспектори, МИБ Сурхондарё вилоят бошқармаси тезкор шўъбаси инспектори, Сурхондарё вилоят Бандлик бош бошқармаси мурожаатлар билан ишлаш ҳамда ижро интизоми назорати бўйича гуруҳи раҳбари, Сурхондарё вилояти Бандлик бош бошқармасининг Ташкилий ва ижро назорати шўъбаси мудири вазифаларида фаолият юритган.
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024