Президентимиз томонидан мактабгача таълимни янада ривожлантириш, болаларни боғчаларга жалб қилиш бўйича ҳам бир қатор қарорлар чиқарилиши натижасида Жарқўрғон туманида ҳам болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қамрови йил сайин ортиб бормоқда. Бу борада давлат мактабгача таълим ташкилотлари билан бир қаторда оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг ҳам ўзига хос ўрни бор.
Айни кунларда туманимиздаги оилавий боғчаларда ҳам болажонлар учун “Хайр боғчам” тадбирлари ташкил этилаётгани эса, болажонларга ўзгача қувонч улашмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири, “Қорабуро” маҳалласидаги 33-сонли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида бўлиб ўтди.
25 нафар бола тарбияланаётган ушбу боғчадан бу йил 4 нафар болакайлар мактабга учирма бўлмоқда. Гулшан Раҳимова раҳбарлигидаги мазкур муассасада болажонлар учун етарли шароитлар яратилган бўлиб, тарбиячи С.Алламуратова ҳамда ёрдамчи Г.Раззоқовалар болажонларнинг севимлисига айланишган.
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024