Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
“СПОРТНИ СЕВ, СПОРТ БИЛАН ЯША!”
Тадбирлар / 2021-08-18

   Туманимизда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30-йиллигига бағишлаб "Спортни сев, спорт билан яша!" шиори остида  турли спорт тадбирлари ташкил этилмоқда. Бу эса ёшларимизнинг  спортга бўлган қизиқишлари янада юқори бўлишига замин яратмоқда.  Бугун ҳам ана шундай тадбирлардан бири туман Болалар-ўсмирлар спорт мактабида ташкил этилди.

   Спортнинг Дзюдо тури бўйича 2005-2007, 2008-2010 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида ташкил этилган БЎСМ биринчилиги мусобақасида ёшларнинг маҳорати ўзаро баҳсларда аниқланди.

    Байрамона кайфиятда ўтказилган тадбир якунида ғолиб ва совриндорларга 1-2-3- даражали дипломлар ҳамда эсдалик совғалар топширилди.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
10 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.