Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
МАКТАБ ФОРМАЛАРИ ТАРҒИБОТИ
Тадбирлар / 2021-08-19

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан мамлакатимизда Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу эса умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг кийиниш маданияти ва тартиб-интизомга амал қилиш кўникмаларини мустаҳкамлаш, саломатликларини муҳофаза қилиш учун тегишли шарт-шароитлар яратиш, маънавий ва жисмоний соғлом авлодни камол топтиришга хизмат қилади.

    Айни кунларда туманимиздаги умутаълим мактабларида ҳам ота-оналар билан Жарқўрғон туман ҳокимлиги бош мутахассиси Ш.Норматов ҳамда тарғибот гуруҳи раҳбари Н.Ҳалимовалар томонидан туман Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда мактаб формаси қандай бўлиши бўйича тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда. Тадбирларда тарғиботчиларнинг фикрлари қўллаб-қувватланиб, ота-оналар томонидан ҳам тавсия этилаётган мактаб формалари ҳар томонлама қулай эканлиги эътироф этилмоқда.

   Хуллас, мактабларда ўқувчиларнинг бир хил формада бўлишлари, уларнинг мактаб ўқувчиси эканлигини билдириб туриш билан бирга, табиий матолардан тайёрланганлиги улар саломатлиги учун ҳам хизмат қилади.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
14 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.